Исроил Эрондаги ядро объектларига зарба бермоқчи
1 апрел куни Исроилнинг Эрон консуллигига ҳужумидан кейин икки давлат ўртасидаги вазият кескин таранглашди.
Исроил Эрондаги ядро объектларига зарба бериш ҳақидаги режалар маълум бўлди. Бу ҳақда ғарблик махсус хизматларга асосланиб, The Sun хабар бермоқда.
Агар Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генералларини йўқ қилишга олиб келган косулликка ҳужум учун қасос олишга қарор қилса, Исроил Эрон ядро иншоотларига зарба беради. Бу ҳақда Ғарб хизматлари вакилига таяниб The Sun хабар берди.
"Исроил ҳар қандай ҳужумга Эроннинг ядровий иншоотларига тўғридан-тўғри зарба бериш билан жавоб беради", — дейилади нашрга анонимлик шарти билан.
Elaph News ҳам Исроилнинг Эронга қарши ҳужумларга яширинча тайёргарлиги ҳақида хабар берди."Сўнгги кунларда Исроил ўз ҳарбий-ҳаво кучларини Эрон ядровий лойиҳасига тегишли бўлиши мумкин бўлган Эрондаги нозик нишонларга зарба бериш учун турли турдаги қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда яширин равишда ўргатмоқда", — деб ёзади нашр Ғарб расмийларига асосланиб.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрел куни Исроил Эроннинг Суриядаги консуллигига зарба берди. Оқибатда иккита генерал ва бешта офицер ҳалок бўлди. Шундан сўнг, Эрон Исроилга жавоб бериши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.