Арнасой туманига ҳоким тайинланди
Одил Мусанов аввал Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасида ишлаган.
Жамият
8 апрель, 10:28
Мусанов Одил Олимович Жиззах вилояти, Арнасой тумани ҳокими этиб тайинланди.
Янги лавозимга тайинлангунга қадар Мусанов Одил Олимович Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси бўлиб фаолият олиб бораётганди.
Аввал Арнасой тумани ҳокими лавозимида 2020 йилдан буён Хуршид Алимардонов ишлаб келаётганди. Алимардоновдан аввал туманга Жамолиддин Бердибоев раҳбарлик қилган (2018-2020).