platina.uz

Юристлар малакасини ошириш марказига янги раҳбар тайинланди

У аввал Адлия вазири биринчи ўринбосари, Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимларида ишлаган. 

Жамият
5 апрель, 13:40
Юристлар малакасини ошириш марказига янги раҳбар тайинланди

Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказига янги раҳбар тайинланди. Ушбу лавозимга адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Есемурат Султамуратович Канязов тайинланди.Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Есемурат Канязов 1971 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Шуманой туманида туғилган.

Маълумоти олий, 1993 йилда Москва давлат автомобил йўллари институти, 1999 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган, мухандис-қурувчи, ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 1996 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. 2001 йил апрел-октябр ойларида Ўзбекистон адлия вазирининг ёрдамчиси, 2001-2005 йилларда Адлия вазирлигининг иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи, 2005-2011 йилларда адлия вазири ўринбосари, 2011-2013 йилларда биринчи Адлия вазири ўринбосари, 2013-2019 йилларда Тошкент давлат юридик университети ректори вазифасида ишлаган.

Тайинловга қадар Е. Каньязов Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+