Қаршида “Халқ қабулхонаси боғи” ташкил этилмоқда
Боғ майдони 7 гектар ҳудудни эгаллайди, ҳозирда 5 гектар ерга минглаб дарахт кўчатлари экилган.
Президент Халқ қабулхонаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, ўрмон хўжалиги бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги 7 гектар бўш майдонда “Халқ қабулхонаси боғи”ни ташкил этишга киришилди. Бунинг учун чинор, эман, арғувон (багрянник), қарағай, ҳинд сирени, павлония, акация каби 12 турдаги 2,5 минг тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари келтирилди.
Куни кеча – “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашари кунлари вилоят масъуллари, нуронийлар, ёшлар иштирокида Қарши шаҳридаги янги Халқ қабулхонаси боғига ҳам яхши ниятлар билан илк кўчатлар қадалди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги бу бунёдкорлик ҳаракатига ўнлаб мутахассислар, юзлаб ишчилар, ҳашарчилар ўз ҳиссасини қўшди.
Қисқа вақтда 5 гектар ерга 2,5 минг дарахт кўчатлари экилди, ҳудуддаги мавжуд суғориш тизими ҳам янгиланяпти.
“Халқ қабулхонаси боғи”ни барпо этиш ишлари давом эттирилмоқда.