platina.uz

Семизлик ва депрессия ўртасида ўзаро боғлиқлик аниқланди

Ирландиялик олимлар 1800 дан ошиқ инсонларнинг тиббий маълумотларини таҳлил қилдилар. 

Жамият
16 март, 16:12
Семизлик ва депрессия ўртасида ўзаро боғлиқлик аниқланди

Маълумотларга кўра, семириш ва депрессия ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд.

Ирландиянинг Корк университети коллежи олимлари 1800 дан ортиқ катта ёшли кўнгиллиларининг соғлиғи ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишди. Бу ҳақда Plos one журнали хабар бермоқда.

БМИ (тана массаси индекси) руҳий саломатлик кўрсаткичлари билан солиштирилди. 46 ёшдан 73 ёшгача бўлган ҳар бир иштирокчидан тиббий маълумотларга кириш учун рухсат олинди. Гемоглобин ва глюкоза учун қон тестларини ўтказишдан олдин, кўнгиллилар бир кечада оч қолишди.

Беморларнинг бўйи, вазни ва бел атрофи ҳам ўлчанди.

Тадқиқот БМИ ва ёмон соғлиқ ҳисси ўртасидаги боғлиқликни аниқлади. Бундан ташқари, бундай корреляция эркакларникига қараганда аёлларда кўпроқ топилган.

Олимларнинг фикрича, семириб кетган кекса одамларда руҳий саломатликнинг пасайишига ижтимоий ва жисмоний омиллар, жумладан, ижтимоий стигма, нотўғри қараш ва камситиш сабаб бўлади.

Семириб кетиш соғлиқ муаммоларига йўл очади: бўғимлардаги оғриқлар, бел оғриғи, фибромиялжия ва юрак-қон томир касалликлари.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+