Бунёд Охунов янги лавозимга тайинланди
У яқинда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимидан кетган эди.
Жамият
15 март, 22:04
Бунёд Охунов Қишлоқ хўжалиги вазирининг молия-иқтисод масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда.
Бунёд Охунов 2023 йил октябрда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари бўлиб иш бошлаганди, аммо 2024 йил февралда лавозимидан кетган эди.
У Қишлоқ хўжалиги вазирлигига келгунга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги молия-иқтисодиёт ва инвестициялар департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.