Андижонда зилзила содир бўлди

Зилзила 3,3 магнитудани ташкил этди. 

Жамият
14 март, 10:04
Андижонда зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 14.03.2024 09:49 да  зилзила содир бўлди.

Эпицентр: Андижон вилояти, Асака тумани. Зилзила координаталари: 40,6 градус шимолий кенглик; 72,17 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 259 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Асака туманида 2-3 балл, 8 км.
Шаҳриҳон туманида 2 балл, 13 км.
Марҳамат туманида 2 балл, 14 км.
Қува туманида 2 балл, 15 км.
Олтинкўл туманида 2 балл, 19 км.

Аввал Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида 4,6 магнитудали зилзила содир бўлганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+