Рўзада тетик ва тўқ юриш учун қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш керак?
Рўза тутишда саломатлик, айниқса иммун тизими ва вазнни назорат қилиб туриш ҳар томонлама фойдали ҳисобланади.
Рамазон ойида рўза тутишда саломатлик, айниқса иммун тизими ва вазнни назорат қилиб туриш ҳар томонлама фойдали ҳисобланади. Жуда кўпчилик рўза пайтида кам калорияли маҳсулотларни истеъмол қилади ва бу аксарият ҳолатларда куни бўйи кўнгил айниши, бош айланишига сабабчи бўлади.
Рўза тутиш давомида қандай маҳсулотларни истеъмол қилган маъқул? Бу бўйича америкалик мутахассислар қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотларини тавсия қилади.
Сут қай даражада фойдали?
Америкалик олимлар сутни инсон организмининг ташналикка бўлган эҳтиёжини камайтирадиган озиқ-овқатлар орасида биринчи ўринга қўйди. Бундан ташқари, сут танани зарур минерал тузлар билан ҳам таъминлайди. Улар одамга суякларни мустаҳкамлаш ва янги қон ишлаб чиқариш учун зарур. Айниқса, сутда бошқа озиқ-овқатларга қараганда фосфор ва калций кўпроқ. Бундан ташқари, сут таркибида темир, мис, марганец, магний, натрий, калий, хлор, йод, кобалт ва рух мавжуд. Аммо ммунъйхат ҳали тўлиқ эмас. Сут бизни кўплаб витаминлар билан ҳам таъминлайди. Унинг таркибида кўп миқдорда Б2, А, Б1 ва ундан ташқари оз миқдорда C ва Д витаминлари бор. Албатта, сутда сув миқдори кўп. Сут суюқ маҳсулот бўлишига қарамай, унинг ҳар бир литрида 110 г қаттиқ модда борлиги диққатга сазовордир.
Аммо, шуни ҳам унутмаслик керакки, сут секин ҳазм бўлувчи маҳсулотлардан бири ҳисобланади, шунинг учун ҳам уни уйқудан аввал ичмаган тавсия қилинади.
Бодринг нимага ёрдам беради?
Бодринг энг аввало тез ҳазм бўлувчи сабзавотлардан биридир. Унинг таркибининг 95% дан кўпи сув билан қоплангани учун ҳам у танани анча вақтгача сувсизлик ва дармонсизликдан ҳимоялай олади. Олимларнинг фикрича бу сабзавот таркибида йод, фосфор, темир, калий, калций ва бошқа микроэлементларга бой экан. Бундан ташқари, оз миқдорда бодрингда PP, H, C, Б2, Б1, А витаминлари мавжуд. Янги бодринг витаминларига қўшимча равишда мия ишини яхшилашга қаратилган табиий шакар (лактоза ва глюкоза) бор. Шунинг учун ҳам у рўзада истеъмол қилиниши лозим бўлган маҳсулотлардан бири ҳисобланади.
Сув миқдорини камайтириб юборманг
Инсон танаси сувга доимо эҳтиёж сезади. Сувсиз одам атиги 3-4 кун яшай олади, холос одам организмидаги сувнинг 10 фоизи йўқолса ҳам, у ўлим топади. Шундай экан, рамазон ойи ва рўза тутиш давомида ҳам сув истеъмолига эътибор қаратган маъқул. Мутахассислар сувни саҳарда овқатланишдан ярим соат олдин оч қоринда истеъмол қилишни тавсия қилишади.
Кокос сувининг инсон танасига фойдаси
Кокос мамлакатимизда яқин йилларда анча севиб истеъмол қилина бошлади, бунинг асосий сабаби эса унинг фойдали жиҳатларининг кўплиги билан алоқадордир. Кокос суви организмнинг тозаланиш жараёнида ҳам ёрдам беради. У оғир ммун ва токсинларини чиқариб ташлайди. Узоқ ва доимий равишда истеъмол қилинганида моддалар алмашинуви анча яхшиланади. Кокос сувини доимий равишда истеъмол қиладиган кишилар у терининг ёшлигини узайтиришини айтишган. Бунинг ҳайрон қоладиган жиҳати йўқ. Ахир ичимлик таркибида ҳужайраларнинг ўсишига таъсир кўрсатадиган ўсимлик гормонлари бор. Кокос сувини доимий равишда истеъмол қилиш терингизга таранглик ва ярқирашни беради. Ичимлик таркибида ёғлар мавжуд эмас. 100 грамм сувга 18 ккал тўғри келади. Бу эса бошқа исталган изотоникка қараганда камроқ. Шунга қарамай, ичимлик микроэлементларга бой.
Шафтолининг фойдали хусусиятлари
Шафтоли мазали ва соғлом овқатланишни истаганлар учун ажойиб танловдир. Мазкур серсув мева таркибида калория миқдори паст, Б витаминларини ўз ичига олади ва шунинг учун ҳам кайфият яхшиланишига ёрдам беради. Кайфиятингиз ўзгарганда, стресс ёки хавотирда, 1-2 та шафтоли истеъмол қилинг. Агар буни ҳар куни қилсангиз, бир ҳафтадан сўнг кайфиятингиз мувозанатга келаётганини сезасиз. Бу шафтоли таркибида Б витаминлари комплекси борлиги билан боғлиқ: Б1, Б2, Б3, Б4, Б5, Б6 ва Б9 ва магний. Шафтоли таркибидаги углеводлар кайфиятни кўтаради: 100 грамм шафтолида 8,4 грамм шакар бор, улар шафтоли таркибида озиқ-овқат клетчаткаси ва пектин борлиги сабабли секин сўрилади. Аммо шунга қарамай, қандли диабетга чалинганлар эҳтиёт бўлишлари ва қанча шафтоли ейиш мумкинлиги ҳақида шифокор билан маслаҳатлашишлари керак. Шафтоли кайфиятга таъсир кўрсатади ва овқат ҳазм қилиш тракти фаолиятини нормаллаштиради. Бундан ташқари у овқат ҳазм қилишда ҳам жуда фойдали ҳисобланади.
Қатиқ (сузма) нима учун рўзада маслаҳат берилади?
Қатиқда кўп миқдорда А, C, Д, Б витаминлари, минерал тузлар, оқсиллар, ёғлар ва кўп органлар фаолиятини нормаллаштирувчи сут кислотасини ҳосил қиладиган замбуруғлар мавжуд. Қатиқ ўзининг бой таркиби туфайли, организмда пайдо бўладиган турли касалликлар ва инфекцияларга қарши курашувчи ммуне ҳужайраларини ишлаб чиқаради ва касалликлар билан курашишда ёрдам беради. Қатиқ ҳатто ёш болалар учун ҳам жуда фойдали, чунки унинг таркибида аллергия қўзғовчилар бўлмайди. Қатиқ нафақат очликни, балки ташналикни ҳам қондиради. Шунинг учун ҳам рўза маҳалларида тавсия қилинади. Бундан ташқари унинг таркибида кальций моддаси кўп бўлгани учун суяклар ва тирноқларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Кўпроқ, эмизувчи оналарда кальций моддаси етишмаслиги сабабли, уларга ҳам қатиқ ичиш тавсия қилинади. Кексалар учун эса, остеопороз касаллигининг олдини олиш учун энг яхши восита ҳисобланади.
Хурмо истеъмолига эътиборли бўлинг
Сув рўзани очишнинг энг соғлом усулидир. Кейин, шўрва билан давом этиш жуда фойдали. Ифтор дастурхонларининг ажралмас меваси бўлган хурмо шакар миқдори юқори бўлган қуритилган мева бўлгани учун қондаги қанд миқдорини тез оширади. Шунинг учун уни овқатдан кейин истеъмол қилиш тавсия этилади. Аммо, хурмо билан рўза очилганда, бирдан ортиқ емаслик мақсадга мувофиқдир. Чунки бир неча хурмони кетма-кет истеъмол қилиш нафақат қон шакарини тез оширади, балки ёг тўпланишига ҳам сабаб бўлади ва шакарни бирданига туширгани учун сизни гипогликемияга мойил қилади.
Мафтуна Ёдгорова тайёрлади.