Оҳангарон шаҳрига ҳоким тайинланди
Аввалги ҳоким Акром Эшонқулов феврал бошида лавозимдан кетганди.
Музаффар Ражаббоев Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг қарори билан Оҳангарон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида, Музаффар Ражаббоев 1984 йилда Паркент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йил Тошкент ирригация ва меллиорация институти, 2014 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси, 2019 йилда Хитой Халқ Республикаси халқаро бизнес ва иқтисодиёт университетида магистратурани тамомлаган.
У Қибрай тумани ИИБ Ёнғин хавфсизлиги хизматида меҳнат фаолиятини бошлаган.
Шунингдек, Юқори Чирчиқ, Паркени тумани ҳокимликларида масъул вазифаларда ишлаган.
Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, шаҳарга 2020 йилдан буён раҳбарлик қилаётган Акром Эшонқулов феврал ойи бошида ишдан олинганди.