Қашқадарё ва Сурхондарёнинг олис ҳудудларидаги ўқувчилар учун бепул автобуслар йўлга қўйилади
Қатновлар тажриба-синов тариқасида жорий этилади.
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.
Бу ҳақда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид давлат дастури маълум қилинган.
Шунингдек 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан туманида (шаҳрида) синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси амалга оширилсин ҳамда бунинг доирасида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида маблағ ажратилиб, ушбу маблағ 5–11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланиши белгиланади;
- умумий ўрта таълим муассасалари директорларини менежерлик бўйича сертификациялаш тизими жорий этилсин. Бунда, директорларга малакавий талаблар аниқ белгиланиб, улар ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади.
б) 2025 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланади.
2024 йилда Президент ва ихтисослаштирилган мактабларнинг билимларни баҳолаш тизими қўшимча 1 000 та умумий ўрта таълим муассасаларида жорий қилиниб, фанлардаги амалий машғулотлар улуши 60 фоизгача оширилади;
6,7 миллион нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида юрак-қон томир, қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари хавфини аниқлаш бўйича профилактик кўриклар ташкил этилади;
7,5 минг нафар ёшлар замонавий касбларга ўқитилиши, халқаро имтиҳон тизимларида чет тиллари бўйича юқори балл олган 6 минг нафар ёшларнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилиши таъминланади.
Аввалроқ Тошкентда 1 мартдан айрим юк машиналари учун чеклов киритилиши маълум бўлганди.