Россия шу вақтгача Украина урушига қанча пул сарфлагани айтилди
Пентагон расмий вакили бу ҳақда маълумот берди.
Россия 2022 йил феврал ойида бошланган Украина урушига 211 миллиард доллар сарфлаган. Бу ҳақда Пентагоннинг юқори мартабали вакили брифинг чоғида маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.
"Россия Украинадаги урушни молиялаштириш, қўшинларни жойлаштириш ва сақлаш харажатларини учун 211 миллиард доллар сарфлаган бўлиши мумкин", дейди у.
Пентагон вакили шунингдек, иқтисодий ўсишдан маҳрум бўлгани ва санкциялар нуқтаи назаридан, Украина можароси Россияга 1,3 триллион долларга тушганини даъво қилмоқда.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Россия молия вазири Антон Силуанов 2024 йилда мамлакат мудофаа қобилиятини таъминлашга сарфланадиган умумий харажатлар деярли 11 триллион рублни ташкил этишини айтган эди. Шунингдек, у давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва "махсус операция" (Россия расмийлари Украина урушини шундай номлайди) иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш асосий вазифа эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Ғабр томони Россия урушда юз минглаб аскаридан айрилганини айтади. Аммо рус расмийлари анчадан бери йўқотишларни очиқламай келмоқда.