Бир ойда қанча электр ва газ ўғирлангани маълум бўлди

Етказилган зарар миқдори қарийб 100 млрд. сўмга яқинлашди. 

Жамият
9 февраль, 9:52
Бир ойда қанча электр ва газ ўғирлангани маълум бўлди

Бир ойда 995 та истеъмолчи томонидан электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида тизимга 94 млрд 542 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг январ ойида “Ўзэнергоинспекция”  иштирокида Бош прокуратура ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, электр ва газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 995 та истеъмолчи томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Унга кўра 20 млн 486 минг кВт⋅соат электр энергияси ва 47 млн 387 минг метр куб табиий газ талон-тарож қилинган бўлиб, давлат манфаатларига жами 94 млрд 542 млн сўм зарар етказилган.

Республиканинг барча ҳудудларида Инспекция томонидан 24 969 та профилактика тадбир ўтказилди. Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 937 та маъмурий иш расмийлаштирилди. 

Энергия самарадорлиги, авария ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан 14 та давлат корхона ва муассасасида назорат тадбирлари ўтказилди. Таъминотчи корхоналар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан 1 540 та объект ҳамда 2 565 та ижтимоий соҳа объекти ўрганилди. 

Реактив қувватни компенсация қилувчи қурилмалар ўрнатиш юзасидан тадбиркорлик субъектларида тушунтириш ишлари олиб борилиб, 13 145 та истеъмолчига тегишли кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввал Сирдарёдаги заправкада 64 миллиард сўмлик газ ўғирлангани маълум бўлганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+