Иқтисодиёт университетига ректор тайинланди
Президентнинг тегишли қарорига асосан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти бирлаштирилди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти бирлаштирилди.
Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори қабул қилинган.
Ҳукумат қарори билан иқтисод фанлари доктори, профессор Тешабаев Тўлқин Закирович Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланди.
Тўлқин Тешабаев 2016-2020 йилларда Тошкент ахборот технологиялари университети ректори бўлиб ишлаган. Тошкент молия институтига 2020 йилдан буён раҳбарлик қилаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан буён Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори бўлиб ишлаб келган Конгратбой Шарипов вазир этиб тайинланганди.