Фарғонада 2 та туман ҳокими ишдан олинди
Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда.
Жамият
8 февраль, 18:50
Фарғона вилоятида 2 туман ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда.
Хусусан, Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Ҳусаинов ўрнига Махсудали Сайдуллаев вақтинча ҳокимликка тайинланди.
Қўштепа тумани ҳокими Илёс Новиков лавозимидан озод этилди. Унинг вазифасини бажариб туриш биринчи ўринбосар Аҳроржон Юнусовга юклатилди.