Бектемир тумани ҳокими ишдан олинди
У 2021 йилда ушбу лавозимга тайинланган эди.
Жамият
6 февраль, 15:45
Бектемир тумани ҳокими Тапил Махамадзияев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими қарори имзоланди.
Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Фатхулла Нигмановга туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилди.
Махамадзияев ҳоким лавозимига 2021 йилда тайинланган эди.