АҚШ ва Эрон муносабатлари кескинлашяпти

Сўнгги вақтларда авж олаётган қарама-қаршилик 45 йиллик тарихга эга. 

Таҳлил
1 февраль, 18:30
АҚШ ва Эрон муносабатлари кескинлашяпти

АҚШ-Эрон муносабатлари 1979 йилги Эрон инқилобидан бери асосан қарама-қаршиликлардан иборат бўлмоқда, бунинг илдизи АҚШнинг яқин иттифоқчиси бўлган авторитар монарх Шоҳ Муҳаммад Ризо Паҳлавийни тахтдан ағдариб, Ислом Республикасининг барпо этилишига бориб тақалади. Америка Қўшма Штатлари ва Эрон ўртасида, АҚШ элчихонаси гаровга олингандан кейин, 1980 йилдан буён дипломатик алоқалар йўқ. Кейинги ўн йил ичида АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият давом этди, бу кўрфаздаги қуролли қарама-қаршиликлар ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланган террорчилик ҳужумлари (жумладан, 1983 йилдаги портлашлар) билан якунланди. Биринчи марта 1979-йилда жорий этилган Эронга қарши АҚШ санкциялари 1984 йилда АҚШ ҳукуматининг Эронни халқаро терроризм актларининг ҳомийси сифатида белгилагани билан жадал давом этди.

Ундан сўнг чекловлар 1995 йилда АҚШнинг Эрон билан савдоси ва инвестицияларига эмбарго ва 1996 йилда биринчи марта иккиламчи санкцияларга (Эроннинг энергетика секторига сармоя киритган фирмаларга нисбатан) уланиб кетди.

1990-йилларнинг охирларида икки томонлама муносабатлар қисқа муддатда яхшиланганидан сўнг, 2000-йилларнинг бошида Эроннинг Фаластин гуруҳларини қуролли қўллаб-қувватлаётгани ва илгари ошкор этилмаган ядровий иншоотлари фош этилиши ҳақидаги хабарлар фонида кескинлик яна кўтарилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Эроннинг ядровий дастурига қарши санкциялар киритди. Обама маъмурияти Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ хавотирларни иқтисодий босимни давом эттириш орқали санкциялар ва дипломатик алоқалар орқали ҳал қилишга ҳаракат қилди. Ушбу келишув 2015 йилда имзоланган кўп томонлама ядровий битим (Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси) билан якунланди, у кўпгина иқтисодий санкциялардан халос бўлиш эвазига Эроннинг ядровий фаолиятига чекловлар қўйди. 

Президент Трамп 2018 йил 8 май куни Қўшма Штатлар келишувда иштирок этишни тўхтатиб, ўз мажбуриятларини бажариш учун бекор қилган барча санкцияларни қайта тиклашини эълон қилди. 2018 йил май ойида ўша пайтдаги давлат котиби Майк Помпео Эроннинг янги стратегиясини баён қилар экан, АҚШ санкцияларини қайта кўриб чиқиш, АҚШнинг ҳарбий Эронга қарши айрим ҳарбий ҳаракатлари ва АҚШни ҳимоя қилиш орқали “мисли кўрилмаган молиявий босим” туфайли “биз умид қиламизки, албатта, кутамиз. Эрон режими ўзига келади.”- деб та’кидлаган эди.

У шунингдек, Эрон билан бўлажак келишув бўйича 12 та талабни, жумладан, Эроннинг бутун минтақадаги қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлашидан воз кечишини айтди. Аммо Эрон раҳбарлари АҚШ талабларини рад этдилар.
Трамп маъмуриятининг 2018 йил охиридан кейин Эронга “максимал босим” қўллаш сиёсати иккита асосий шаклни олди: қўшимча санкциялар ва чекланган ҳарбий ҳаракатлар. 2019 йилнинг ўрталаридан бошлаб Эрон минтақавий ҳарбий фаолиятини кучайтирди ва баъзида Қўшма Штатлар билан тўғридан-тўғри ҳарбий конфликтга дуч келди.

Эроннинг Форс кўрфазидаги нефт танкерларига бир нечта ҳужуми ва 2019 йил сентябр ойида Саудия Арабистонининг нефт ишлаб чиқариш обектларига учувчисиз самолёт ҳужуми кескинликни янада оширди. Бу кескинликлар Трамп маъмуриятининг 2020 йил 3 январда Бағдодда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони Қосим Сулаймонийни ўлдириши ва Эроннинг Ироқдаги АҚШ кучларига қарши баллистик ракета зарбалари ва ундан сўнг Ироқдаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланган кучларнинг АҚШ нишонларига уюштирган ҳужумлари билан авжига чиқди. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик маълумотларига кўра, Эрон ҳам 2019-йилда ўзининг ядровий фаолияти бўйича белгиланган чегаралардан ошиб кетишни бошлади.

Сўнгги кунларда Эрон ва АҚШ ўртасида нималар бўляпти?

АҚШнинг Иорданиядаги ҳарбий базасига учувчисиз самолётнинг ҳалокатли ҳужуми Яқин Шарқдаги тарангликни ва АҚШ ва Эрон ўртасида тўғридан-тўғри қарама-қаршиликни келтириб чиқариши билан талқин қилди.

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Эронни “Тоwer 22” базасига ракета ҳужуми оқибатида 3 нафар америкалик аскар ҳалок бўлгани ва 34 киши яраланганидан сўнг “эскалацияни юмшатиш”га чақирди. Жорий йил 30 январ куни АҚШ президенти Жо Байден бўлиб ўтган “жирканч” ҳужумда Сурия ва Ироқда фаолият юритаётган Эрон томонидан қўллаб-қувватланган “радикал жангари гуруҳларни” айблади ва жавоб қайтаришга ваъда берди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги бунга алоқадорлигини рад этиб, бундай айбловларни "асоссиз" ва "инқирозни кучайтириш учун АҚШни минтақадаги янги можарога тортишдан манфаатдор бўлганлар"нинг "фитнаси" деб атади. Аммо зарбалар "Эронга қарши қатъий жавоб беришга чақириқларни уйғотди", деб ёзади The Wall Street Journal, чунки Эрон томонидан қўллаб-қувватланган жангари гуруҳлар ва қаршилик ўқи сифатида танилган Яқин Шарқ бўйлаб ишончли кучлар "америкаликларни нишонга олган". 

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳаманаий шу ойда “қаршилик кучини сақлаб туриши ва тайёр туриши, душманнинг ҳийла-найрангларига берилмасликлари ва имкони борича, Исроилни ўз ҳужумларини тугатишга мажбур қилишлари ва Ғазодаги урушга барҳам беришга эришишлари кераклигини айтди. Аммо америкалик расмийларнинг фикрича, Теҳрон АҚШ билан тўғридан-тўғри уруш улар учун чинакам муаммо бўлишини тан олади ва ўзининг ишончли вакилларини, жумладан Ливандаги Ҳизбуллоҳнинг кучли жангари гуруҳини ва Яман ҳусий исёнчиларини жиловлайди. Бу назария "Иордания ҳужуми туфайли бузилган" бўлиши мумкин.

Эрон етакчилари ҲАМАСни қўллаб-қувватлашларини ва Исроилни қоралашларини таъкидлашди, бироқ Теҳрон Исроилга, АҚШ кучларига ва Қизил денгиздаги тижорат кемаларига берган зарбасидан сўнг ўзининг ишончли вакилларининг ҳар қандай вазиятга нисбатан “қониқарли ҳарбий жавоб беришига ишонч ҳосил қилди”, деб ёзади Financial Times газетаси.

Аммо сўнгги ҳафталарда Эронга ва юқори мартабали вакилларга қарши бир қатор ҳужумлар “Эронни олдинга силжишга мажбур қилган кўринади”. Масалан, Исроил ҳаво ҳужумида Хамаснинг Байрутдаги сиёсий етакчиси ўринбосари Солиҳ ал-Арурирни ҳалок бўлиши ва "Исломий давлат"нинг худкуш портлашидан 24 соатдан камроқ вақт ўтгач, 100 га яқин эронликнинг ҳалок бўлгани(бунинг учун Эрон АҚШ ва Исроилни айблайди) шулар жумласидандир.
Эрон қўшни Ироқ, Сурия ва ядровий қуролланган Покистондаги турли антиЕрон террорчи гуруҳларга ракета ҳужумларини бошлади. "Покистон ва Эрбилни (Шимолий Ироқ) жалб қилиш тўғридан-тўғри исроилликлар ва америкаликларга хабар юборади", деган Эрон расмийси. Бу хабар "Эрон билан “ўйнашманг” ва Ғазодаги урушни дарҳол тугатинг" талқинида қабул қилиниши керак, деб қўшимча қилади.

Эроннинг умумий мақсади Америка қўшинларини Ироқ, Сурия ва Форс кўрфазидаги базаларидан ҳайдаб чиқариш, АҚШ ва Саудия Арабистонини Яқин Шарқдаги ҳукмрон куч бўлишини алмаштириш - Теҳроннинг Хитой ва Россияга бўлган садоқатини мустаҳкамлаш. Ғазодаги уруш ва АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлаши бу мақсадни амалга ошириш учун “қўлдан бой бериб бўлмайдиган” имкониятни яратди.

Эроннинг прокси кучлари томонидан яратилган минтақавий беқарорлик режимга "ўз ҳокимиятини ички миқёсда мустаҳкамлаш" имконини беради. Яъни ташқи сиёсатда маҳорат билан ўйнаш давомида, мамлакат ичкарисида ҳам кучайиб бораётган муаммоларга қарши “мамлакат бир қатор ёвуз кучлар таҳдиди остида” деган хаёлни яратиб, эронликлардан “содиқликни талаб қилади”.

Иорданиядаги ҳужум "Эрон ва унинг маҳаллий иттифоқчиси, Ироқнинг Исломий Қаршилик жангарилари томонидан қасддан уюштирилганими ёки яна бир тасодифий, оппортунистик дрон ҳужумими, бу ҳануз савол остида. Бироқ, шуниси аниқки, Жо Байден Теҳронга тўғридан-тўғри жавоб қайтариш учун катта босим остида. Усиз ҳам АҚШдаги сайловлар арафасида бундай босимга дош бера олмаслиги мумкин.

“Crisis Group” (мустақил, нотижорат, ноҳукумат ташкилот бўлиб, сиёсий конликтларнинг олдини олиш ва ҳал қилиш учун тузилган гуруҳ)нинг Эрон бўйича эксперти Али Ваезнинг сўзларига кўра, "Теҳрон АҚШ билан боғлиқлик конфликтда бошқа йўлган фойдаланиши - ядровий дастурига мурожаат қилиши мумкин".

Халқаро атом энергияси агентлигининг декабр ойидаги ҳисоботида айтилишича, Эрон 60 фоизгача бойитилган уран ишлаб чиқариш тезлигини қурол ишлаб чиқариш даражасига тенг равишда оширган. "Мен Эроннинг ядровий ҳисоби бунданда ошиши мумкинлигидан қўрқаман", деди Ваез Financial Times нашрига берган интервюсида. Кўриниб турибдики, дунё яна бир мураккаб конфликтли вазиятга дуч келмоқда.

Аммо ҳақиқат шуки, Эронга биринчи бўлиб тўғридан-тўғри зарба берилмаса, у ўз кучларини сафарбар қилмайди. Чунки охир оқибат, Эроннинг якуний мақсади ўзини ўзи сақлаб қолишдир. Эроннинг биринчи рақамли устувор йўналиши бу Эроннинг ўзи. 

"Исломий давлат"нинг Эрондаги портлашлари минтақавий урушни қай даражада кучайтириши мумкин?

"Исломий давлат" Эрон тарихидаги энг даҳшатли террорчилик ҳужуми учун жавобгарликни ўз зиммасига олади, бу эса аллақачон беқарор бўлиб улгурган Яқин Шарқни минтақавий конфликтга яна бир қадам яқинлаштиради.

Эрон жанубидаги Кирмон шаҳрида икки портлаш оқибатида камида 103 киши ҳалок бўлди. Портлаш содир бўлган жой 4 йил олдин ўлдирилган Сулаймонийга алоқадор рамзий маънога эга. Маълумот ўрнида, Бағдодда Эроннинг ташқи сиёсатидаги муҳим фигура, Яқин Шарқдаги шиа гуруҳларини йўллантириб, 20 йил Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус бўлинмаси “Қудс”ни бошқарган генерал Қосим Сулаймоний ўша пайтдаги президент Доналд Трампнинг буйруғи билан АҚШ ҳаво зарбаси оқибатида 2020 йил ҳалок бўлган эди. Эронда кўпчилик уни миллий қаҳрамон деб биларди. Бу ҳодисадан кейин Эрон ва АҚШ муносабатлари яна ҳам кесинлашган. 

Ҳужумнинг сабаблари ҳақидаги дастлабки чалкашликлар  - Кирмон мери бу тасодифий газ портлаши эканлигини айтганидан кейин - тезда тахмин ва айбловларга ўз ўрнини бўшатди. Эрон президенти Иброҳим Раиси "жиноятчи Америка ва сионистик режимни" қатъий айблаб, улар "жуда юқори нарх" тўлашидан огоҳлантирди, Сулаймонийнинг вориси Исмоил Қаани ҳам "террор ҳужуми" учун Исроил ва АҚШни айблади.

Эрон расмийларининг таъкидлашича, портлашлар Эрон мухолифатчиси Воҳид Беҳешти Исроил парламентида Эронни тўғридан-тўғри нишонга олишга чақирганидан бир кун кейин содир бўлган. Ўтган ҳафтада Исроилнинг Суриядаги ҳаво ҳужумлари чоғида Эроннинг юқори мартабали қўмондони ҳалок бўлган эди.

Ҳужум ортида ким турган?

Accociated Press агентлигининг таъкидлашича, Эроннинг "кўплаб душманлари бор", "шу жумладан сургун гуруҳлари ва жангари ташкилотлар". Аммо мақсад ва қўлланилган усуллардан келиб чиқиб, кўпчилик “Исломий давлат”ни айбдор деб ҳисоблади. Байденнинг юқори мартабали мулозимининг айтишича, портлашлар мусулмон дунёси бўйлаб бўш бўлинмаларидан ташкил топган ИШИДнинг ўзига хос белгиларига эга.

Пайшанба куни террорчилик гуруҳи ўзининг Телеграм каналларида икки аъзоси портловчи камарларни ишга туширгани ҳақида баёнот эълон қилди. “Қаерда топсангиз, уларни ўлдиринг” сарлавҳали баёнотда икки портловчининг (улар ака-ука бўлган) исмлари кўрсатилган ва улар “мушриклар”( турли санам, тош ва ҳоказоларга, шунингдек, бир қанча эркак ва аёл худоларга эʼтиқод қилувчи араблар) йиғини нишонга олингани айтилган.

Аммо гуруҳ "қўшимча далил келтирмади", деди  CNN ва уларнинг портлашлар ҳақидаги маълумотлари Эрон ОАВлари берганидан фарқ қилади. ИШИД томонидан тақдим этилган қурбонлар сони Эрон расмийлари хабар қилганидан сезиларли даражада юқори эди.

“Исломий давлат” қайтадими?

Оддий қилиб айтганда, у йўқолмади ҳам.

Йиллар давомида сунний экстремистик гуруҳлар, шу жумладан ИШИД шиалар кўп бўлган Эронда тинч аҳолига қарши кенг кўламли ҳужумлар уюштирмоқда. ИШИД шиаларни бидъатчи деб ҳисоблайди ва илгари шиа уламолари томонидан бошқариладиган теократик ҳукумат бошчилигидаги Эрондаги зиёратгоҳлар ва диний жойларни нишонга олган.

The New York Times газетасининг таъкидлашича, Эрондаги портлаш ИШИДнинг Эронни нишонга олишидаги "сўнгги қонли эпизод" бўлиб, уни "тузатиб бўлмайдиган мазҳабвий душман" деб билади. Эрон расмийлари ИШИДнинг яна камида ўнлаб ҳужумларини бартараф этганини даъво қилмоқда, дейилади нашрда.

Трамп маъмуриятининг собиқ Пентагон расмийси газетага берган интервюсида "ИШИД ва Эрон ўртасида "ҳеч қандай севги қолмаган" бўлса-да, "Ғазодаги ҳозирги можаро ва мусулмонларнинг Фаластинликларни бирдам қўллаб-қувватлаши билан ҳужум бошлаш ғалати вақтга ўхшайди".

Кейин нима бўлади?

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий ҳужумларга "қаттиқ жавоб" берилишига ваъда берди. Президент Туркияга режалаштирилган сафарини бекор қилди ва мамлакат Афғонистон билан чегарани кесиб ўтувчи транспорт ҳажмини чеклашни хоҳлаяпти.

Эрон ҳужум учун тезда қасос олишига ҳеч қандай жиддий белги йўқ. Бироқ, у Ислом оламидаги ҳамдардлик тўлқинидан фойдаланиб, АҚШнинг Яқин Шарқдаги беқарорлаштирувчи аралашувини тўхтатишга чақириш учун ҳаракат қилади.

Бошиданоқ Исроилда, унинг ғарбий иттифоқчилари ва араб давлатлари орасида Эрон ва у қўллаб-қувватлаётган сон-саноқсиз жангари гуруҳлар қандай жавоб бериши мумкинлигидан хавотирлар бор эди. ХАМАС ҳужумидан бир неча кун ўтиб, АҚШ президенти Жо Байден Эронни "эҳтиёт бўлинглар" қабилида огоҳлантирди ва минтақага икки ташувчи ҳужум гуруҳини тўхтатувчи восита сифатида жўнатди.

Шунга қарамай, сўнгги уч ҳафта ичида эронликлар ва республика ишончли вакилларининг юқори мартабали раҳбарларига қаратилган бир қатор душманлик ҳаракатлари Эронни “оёққа туриш”га мажбур қилган кўринади.
Биринчиси, декабр ойи охирида Исроилнинг Суриядаги ҳаво ҳужуми натижасида Инқилобий гвардиянинг юқори мартабали қўмондони ҳалок бўлди. Кейинги ҳафтада Исроилнинг яна бир зарбаси Эроннинг энг кучли вакили бўлган Ливан шиа жангари ҳаракати Ҳизбуллоҳнинг таянчи бўлган, Байрут жанубидаи ХАМАСнинг сиёсий раҳбари ўринбосари Солиҳ ал-Арурийни ўлдирди.

3 январ куни икки худкуш террорчи АҚШ томонидан республиканинг энг қудратли қўмондони Қосим Сулаймоний ўлдирилганининг 4 йиллигини нишонлаш учун жанубий Кирмон шаҳрида йиғилган 100 га яқин эронликни ўлдирди. Инқилобий гвардия қўмондонлари бунда Исроил айбдор деб тахмин қилгандан кейин сунний жиҳодчилар гуруҳи “Исломий давлат” ҳужуми учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. 

Ўшанда Эрон тўғридан-тўғри зарба бера бошлади. Қўриқчилар Эрбилга ҳужумларини "сионистик режимнинг яқинда содир бўлаётган ваҳшийликлари", шунингдек, қўриқчилар қўмондонларининг ўлдирилиши ва "қаршилик"га жавоб сифатида баҳоладилар.

Эрон бир вақтнинг ўзида Кирмондаги худкушлик ҳужумига жавобан Суриядаги ИШИД нишонларига ракета учирди. 16-январ куни у Покистонда яна бир сунний жангари гуруҳи Жайш ул-Адлни нишонга олиб зарба берди. Исломобод бунга жавобан Эрондаги покистонлик айирмачиларга қарши ракета ҳужумлари билан жавоб берди.

Эрон нима хоҳлайди?

1979 йилда Эрон Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайний томонидан эгаллаб олингандан бери, мамлакат исломий инқилобий ҳукуматининг битта асосий амбицияси бор: Яқин Шарқ келажагини белгиловчи етакчи ўйинчи бўлиш. Бошқача қилиб айтганда, у Исроилнинг кучсизланишини ва Америка Қўшма Штатларининг ўнлаб йиллик устунликдан сўнг минтақадан бутунлай кетишини хоҳлайди. 1979 йилги революциядан бери Эрон АҚШ учун катта ташқи сиёсий муаммо сифатида қаралади. Хусусан, Эрон ҳукуматининг ядровий дастури, ҳарбий салоҳияти, у қўллаб-қувватлайдиган АҚШ ва Исоилга қарши қуролли гуруҳлар ва энг асосийси унинг Россия ва Хитой билан ҳамкорлиги Қўшма Штатлар учун етарлича сабаб бўлади.

Эрон Ислом Республикаси, катталиги бўйича Яқин Шарқдаги иккинчи йирик давлат (Саудиядан Арабистонидан кейин) ва аҳоли сони бўйича (Мисрдан кейин) ўнлаб йиллар давомида ишончли ва кўплаб ҳисоблар бўйича минтақа ва ундан ташқарида роли муҳим бўлган. Эроннинг таъсири унинг нефт заҳиралари (дунёда тўртинчи ўринда), унинг дунёдаги энг кўп шиалар яшайдиган шиа мусулмон давлати экани, сиёсий ва қуролли гуруҳларни (жумладан, АҚШ томонидан белгиланган бир нечта террористик ташкилотлар) қўллаб-қувватлашда фаоллигида кўринади. 

Бу гуруҳларнинг Исроилга, АҚШ кучларига ва бошқа нишонларга ҳужумлари минтақада 2023 йил охири ва 2024 йил бошида кўпайди.  АҚШ ҳукумати Эрон таҳдидини камайтиришга қаратилган бир қатор сиёсий воситаларидан фойдаланган. Санксиялар, чекланган ҳарбий ҳаракатлар ва дипломатик алоқалар шулар жумласидандир. Лекин буларнинг барчасига қарамасдан Эроннинг минтақавий таъсири ва стратегик имкониятлари кундан кунга ортяпти.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+