Алишер Саъдуллаев вазирликдан кетди

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ажратилиб, Спорт вазирлиги сифатида қайта ташкил этилганди.

Жамият
31 январь, 8:26
Алишер Саъдуллаев вазирликдан кетди

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Алишер Саъдуллаев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.

А.Саъдуллаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилган Ёшлар ишлари агентлиги директори сифатида фаолиятини давом эттиради.

Алишер Саъдуллаев 2017 йилда президент назарига тушиб, Халқ таълими вазирига ўринбосар этиб тайинланган ва энг ёш вазир ўринбосари бўлган эди.

Кейинчалик 2018 йилда Ёшлар иттифоқи раисига ўринбосар бўлди, бир йил ўтиб, иттифоққа раисликка тайинланди. 2020 йилдан бери эса Ёшлар ишлари агентлиги директори сифатида ишлаб келмоқда.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+