Ўзбекистонликлар қандай касалликдан кўпроқ вафот этмоқда?
Ўтган йилда вафот этганлар сони 172,8 минг кишини ташкил этди.
Ўзбекистонда вафот этаётган фуқароларнинг катта қисми қон айланиш тизими касалликларидан вафот этмоқда. Жами марҳумларнинг 61,1 фоизи шу сабабдан вафот этган, дейилади Статистика агентлиги маълумотида.
Маълумотлар 2023 йил январ-декабр ойларини қамраб олган.
Ўсимталардан 10,8 фоиз, нафас олиш аъзолари хасталикларидан 5,5 фоиз, бахтсиз ҳодиса ва заҳарланишлардан 4,8 фоиз аҳоли оламдан ўтмоқда.
Бошқа касалликнинг ҳиссаси 12,4 фоизни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда вафот этганлар сони 172,8 минг кишини ташкил этди. Ҳудудлар бўйича вафот этиш коэффициенти энг юқори Тошкент шаҳрида 5,2 промилле, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида 5,1 промиллени ташкил этган.