Уйқу бузилиши семиришга олиб келади — мутахассис
Сурункали уйқу бузилиши кузатилса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Уйқусизлик ва уйқу бузилиши ортиқча вазн тўплаш омиллари ҳисобланади, дейди россиялик психология фанлари номзоди, сомнолог Алексей Мелехин.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча бу жараёнлар нима учун ўзаро боғлиқлиги ҳақида аниқ изоҳ йўқ. Гипотезалардан бири шундаки, уйқу бузилишидан келиб чиққан нейрофизиологик ўзгаришлар кортикал даражада содир бўлиб, озиқ-овқат танловини амалга оширишга ёрдам беради. Бундан ташқари, уйқунинг етишмаслиги норозилик кайфиятини кучайтиради, у регрессив хатти-ҳаракатлар шаклларига, жумладан, одам оч бўлмаса ҳам, доимий овқатланишни исташига олиб келади.
"Агар сиз овқатдан антидепрессант ёки кайфиятни кўтариш усули сифатида фойдалансангиз, буни тушунишингиз керак", дейди эксперт.
Агар сизда уйқу бузилиши ва кам ухлаш кузатилса, жисмоний фаолликни оширишингиз ва овқатланиш режимига эътибор беришингиз керак. Сурункали уйқу бузилиши бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш яхшироқдир.