"Пойтахтбанк"ка янги раис тайинланди

У бугунги кунга қадар АТ “Алоқабанк” бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Жамият
24 январь, 11:07
"Пойтахтбанк"ка янги раис тайинланди

Ҳасан Раҳматов Пойтахтбанк АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Иқтисод фанлари доктори Ҳ.Раҳматов 2016 йил 1 апрелдан бугунги кунга қадар АТ “Алоқабанк” бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, Ҳасан Раҳматов 2011-2013 йилларда ОАЖ “Алоқабанк” Ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси Носавдо амалиётлар бўлими бошлиғи, 2013 йилда ОАЖ “Алоқабанк” Валюта айирбошлаш операциялари махсус бошқармаси бошлиғи, Макразий банк Кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш департаменти, Тижорат банкларда омонатчилар ва кредиторларнинг маблағларини мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2015 йилда Макразий банк пул муомаласи департаменти, Пул муомаласини ташкил этиш ва тартибга солиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+