Хитой-Қирғизистон чегарасидаги кучли зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Зилзила водий вилоятлари ва Тошкентга таъсир қилди.
Жамият
22 январь, 23:24
Хитой-Қирғизистон чегарасида 7 магнитудали зилзила содир бўлди, унинг кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Андижон вилоятида 3-4 балл.
Фарғона вилоятида 3-4 балл.
Наманган вилоятида 3-4 балл.
Тошкент шаҳрида 3 балл.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида зилзила кучи 6 баллни ташкил этган, кўплаб одамлар жон сақлаш мақсадида кўчага чиққани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ Жиззахда 3-4 баллик ер силкиниши кузатилган.