АҚШда 90 дан ошиқ одам аномал совуқдан ҳалок бўлди
Биргина Теннесси штатида 25 киши қурбон бўлгани айтилмоқда.
АҚШда аномал совуқ ва қор туфайли 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBS News телеканали маълумот бермоқда.
Теннесси штатида оғир об-ҳаво шароити туфайли 25 киши ҳалок бўлди, Орегонда 16 киши ҳаётган кўз юмган (улардан учтаси дарахт машинасига қулаши натижасида вафот этгани айтилмоқда).
Ноқулай об-ҳаво туфайли ўлим ҳолатлари Иллинойс, Пенсилвания, Миссисипи, Вашингтон, Кентукки, Висконсин, Ню-Йорк ва Ню-Жерси штатларида ҳам қайд этилган.
Мамлакатга кучли Арктика совуқ циклони ёпирилган. Коммунал хизматлар ва бошқа масалаларда қийинчиликлар вужудга келмоқда. Синоптиклар келаси ҳафта бошида Қўшма Штатларда ҳаво исишини тахмин қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда 2022 йил охири ва 2023 йил бошидаги совуқларда ҳам ўнлаб одамлар қурбон бўлганди.