Сунъий интеллект иш ўринларининг 40 фоизини эгаллаб олиши мумкин
Бу ҳолат кўпроқ ривожланган давлатларга таъсир қилади.
Сунъий интеллект дунё бўйлаб иш жойларининг 40 фоизини эгаллаб олиши мумкин, дея огоҳлантиради Халқаро валюта жамғармаси.
Бироқ ўсиб бораётган иқтисодларда сунъий интеллектнинг афзалликларидан тўла фойдалана олиш эҳтимоли камроқ. Шу боисдан бу рақамли тафовутни кучайтиради ва мамлакатлар ўртасидаги даромадлар номутаносиблигини оширади.
Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристалина Георгиеванинг айтишича, дунё "глобал ўсиш ва даромадларни ошириши мумкин бўлган технологик инқилоб ёқасида", бироқ бунинг натижасида баъзилари тирикчилик манбаларини йўқотиши мумкин.
Автоматлаштириш ва ИТ кўпинча одатий вазифаларга таъсир қилган бўлса-да, у кўпчиликнинг ишлаб турган иш жойига хавф солиши мумкин.
“Анъанавий равишда олий маълумотли мутахассисларга тегишли бўлган чуқур мулоҳазани, муаммоларни ҳал қилишни ёки маълумотларни мураккаб талқин қилишни талаб қиладиган ишлар энди сунъий интеллектнинг илғор алгоритмлари билан тўлдирилиши, ҳаттоки алмаштирилиши мумкин”, дейилади янги ҳисоботда.
Бироз аввал сунъий интеллект ҳақида билиш керак бўлган ўнта ҳақиқат маълум қилинганди.