platina.uz
Жамият

Қаҳрамон Қуронбоев янги лавозимга сайланди

У Президент Администрациясида ишлаб келаётганди. 

Қаҳрамон Қуронбоев янги лавозимга сайланди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига Қаҳрамон Қуронбоев сайланди.

Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Жовдатхон Иноғомов сайланди. Бунга қадар у Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали раҳбари лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари лавозимига Абдулло Аслонов сайланди. У бундан аввал ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ёшлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили декабр ойида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасини тузиш кўзда тутилган Президент фармон эълон қилинганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid