Коинотдан янгилик: астероиддан олинган тош ва чанг намуналари очилди
Бу ҳақда NASA маълумот берди.
NASA Осирис-Рекс космик кемаси томонидан Бенну астероидидан олинган тош ва чанг намуналари бўлган капсула винтлари бир неча ойдан сўнг очилганини эълон қилди. Хабарда айтилишича, капсуладаги 35 винтдан охирги 2 таси олиб ташланган.
"Бизнинг муҳандисларимиз ва олимларимиз ушбу тўсиқни енгиб ўтишди, шунингдек,улар 70 граммдан ортиқ материяни текширишга имкон берадиган янги воситаларни лойиҳалаштирмоқда, ишлаб чиқмоқда", деди NASAнинг Хюстондаги Жонсон коинот марказининг тадқиқот ва қидирув фанлари (АРEС) бўлими, Космик материаллар бўлими бошлиғи Эйлин Стансбери.
Олимларнинг таъкидлашича, ёпиштирилган винтларни олиб ташлашда намуналарни ифлослантирмайдиган ва шикастламайдиган махсус асбоблардан фойдаланиш керак.
Шу мақсадда иккита янги асбоб юқори сифатли зангламайдиган пўлатдан, капсулада фойдаланиш учун тасдиқланган энг қаттиқ металлдан ишлаб чиқилган.
Таъкидланишича, сўз юритилаётган иккита қурилма фойдаланишдан олдин жамоа томонидан Доктор Жонсон космик марказидаги лабораториясида синовдан ўтказилган.