Харид кешбеки учун чеклов ўрнатилди
Корпоратив карталар орқали сотиб олинадиган товарлар учун кешбек бекор қилинди.

Президент қарори билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 1 фоиз кешбек олишда чегаравий миқдор ўрнатилди, ҚҚС қайтариладиган маҳсулотлар 4 тага кўпайди.
Жумладан:
2024 йил 1 январдан харид суммасидан 1 кешбек олишда ойлик харид суммасига чегаравий миқдор ўрнатилди (БҲМнинг 60 баравари);
Корпоратив карталар орқали сотиб олинадиган товарлар учун кешбек бериш бекор қилинди;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахсларга яна 4 та маҳсулот (ун, шакар, дори воситалари ҳамда тиббий хизматлар) хариди учун ҚҚС қайтарилади;
ҚҚС "Ижтимоий ҳимоя реестри"даги фуқароларга ойига 3,4 млн сўм (БҲМнинг 10 баравари) миқдоридаги харидлар доирасида қайтарилади;
Харид чекида банк картаси турини (корпоратив ёки шахсий) кўрсатиш шартлиги белгиланди.