Алишер Шодмонов ҳам ишдан олинди
Унинг ишдан кетишига узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқиши сабаб сифатида кўрсатилган.
Жамият
9 январь, 19:50
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Шодмонов ишдан олинди. У 2023 йил августда тайинланганди.
Унинг ишдан кетишига узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқиши сабаб сифатида кўрсатилган.
Шодмоновнинг вазифасини вақтинчалик бажариш Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти соғлиқни сақлашни ривожлантириш шуъбаси мудири Даврон Султонов зиммасига юклатилган.
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳам ишдан олинган ва ўрнига администрациядан одам қўйилган эди. Иноятов бугун Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланганди.