platina.uz
Жамият

"Текин кийим сабаб тартибсизлик": ИИББ изоҳ берди

Дўкон эгаси ва баъзи фуқаролар жазога тортилган. 

"Текин кийим сабаб тартибсизлик": ИИББ изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда бепул кийим-кечак олишга келган фуқаролар томонидан юзага келган тартибсизликлар акс этган видеолар тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан расмий тушунтириш берди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 4 январ куни Юнусобод туманида жойлашган “Brend Rows” номли савдо дўконида эркаклар учун 300 дона қишки пальто маҳсулотлари текинга тарқатилиши режалаштирилиб, бу хабар “Текинга пальто 300 дона” деб номланган сарлавҳа билан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган. Натижада кўплаб фуқаролар ушбу дўконга ташриф буюрган ва дўкон олдида тартибсизликлар юзага келган.

Шу ҳудудда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимлари аралашуви билан жамоат тартиби сақланиб, вазият назоратга олинган, ҳеч ким жароҳатланмаган, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан ўтказилган текширув натижасида савдо дўкони раҳбари 1999 й.т. С.И.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200-1-моддасига (“Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш”) асосан, ушбу дўконнинг 9 нафар ишчиларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасига (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судига тақдим этилган. Суд томонидан дўкон раҳбарига базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди, 9 нафар фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid