КХДР Жанубий Кореяга қарата икки юздан ошиқ снаряд отди

Аввалроқ Ким Чен Ин "Вашингтон ва Сеулни йўқ қилиб юбориш" билан таҳдид қилганди. 

Жаҳон
5 январь, 12:30
КХДР Жанубий Кореяга қарата икки юздан ошиқ снаряд отди

Шимолий Корея томони Жанубий Кореяга 200 дан ошиқ снаряд отгани хабар қилинмоқда. Жанубий Корея ҳукумати эвакуация эълон қилди. 

Шимолий Корея Жанубий Корея билан чегара яқинида 200 дан ортиқ артиллерия ўқларини отган ва  натижада Жанубий Кореянинг икки ороли аҳолисини эвакуация қилиш буйруғи берилган.  Жанубий Корея бу каби ҳаракатлар тинчликка таҳдид солаётганини ва "жавоб бўлиши"ни айтди.

"Шимолий Корея ҳарбийлари Чангсан-гот ҳудудида 200 дан ортиқ ўқ узди", - дейилади Корея Республикаси Мудофаа вазирлиги брифингда 

ОАВ маълумотларига кўра, снарядлар Сариқ денгизга, икки давлат ўртасидаги амалда чегара бўлган Шимолий демаркация чизиғига тушган.

“Бу Корея ярим оролида тинчликка таҳдид соладиган провокацион ҳаракатдир. Шимолий Корея инқирознинг кучайиши учун тўлиқ жавобгар ва биз уларни бу ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирамиз”, — дея қўшимча қилди Корея Мудофаа вазирлиги.

2010 йилнинг ноябрида ҳам Пхенян Еонпёнг оролига 170 та артиллерия ўқ узганди, натижада тўрт киши, жумладан, икки тинч фуқаро ҳалок бўлганди. 

Бироз аввалроқ эса КХДР лидери Ким Чен Ин" Вашингтон ва Сеулни йўқ қилиб юбориш" билан таҳдид қилганди

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+