Илон Маск инсониятнинг энг катта муаммоси нималигини айтди
Aввалроқ Маск 2024 йил аввалгиларидан ҳам "баттарроқ бўлиши" ҳақида гапирганди.
Демографик инқироз инсоният олдида турган энг катта муаммодир. Бу ҳақда америкалик миллиардер ва тадбиркор, SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск Х ижтимоий тармоғида ёзди.
У платформа фойдаланувчиларидан бирининг қатор мамлакатларда туғилишнинг рекорд даражада паст кўрсаткичи қайд этилгани ҳақидаги хабарига шундай изоҳ берди. Ҳозирда ҳаттоки ривожланаётган давлатларда ҳам туғилиш тенденцияси пасайиши кузатиляпти.
Aввалроқ Маск келаётган 2024 йил аввалгиларидан ҳам "баттарроқ бўлиши" ҳақида гапирганди.
Эслатиб ўтамиз, бу йил дунё аҳолиси 8 миллиард кишига етади. Аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълумотларига кўра, сўнгги бир йил ичида дунё аҳолиси 75 миллионга ўсди ва 1 январ куни 8 миллиарддан ошди.
Маълумки, 2011 йилда жаҳон аҳолиси 7 миллиардлик чегарадан ӯтган эди. Навбатдаги миллиард учун 12 йил керак бӯлди холос. 1960 йилда Ер аҳолиси 3 миллиард,1974 йилда эса 4 миллиардни ташкил қилган.