platina.uz

Дубайда гаровга олинган ўзбекистонлик тақдири ҳақида маълумот берилди

Ундан жами 200 минг АҚШ доллари пул талаб қилинган.

Жамият
2 январь, 9:15
Дубайда гаровга олинган ўзбекистонлик тақдири ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консуллиги дипломатлари кўмагида ушбу шаҳарда номаълум жиноий тўда томонидан гаровда ушлаб турилган ўзбекистонлик Ж.Т. қутқарилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

Мамлакат Бош консуллигига жабрланувчининг яқин қариндошлари орқали йўлланган мурожаатга кўра, Ж.Т. бир гуруҳ шахслар томонидан Дубай шаҳридаги номаълум манзилда мажбурий тарзда ушлаб турилган ва ундан жами 200 минг АҚШ доллари пул талаб қилинган. Ушбу маблағлар айтилган вақтда ва манзилга келтирилмаган тақдирда Ж.Т.нинг жонига қасд қилиш билан қўрқитиб келинган.

Бош консулхона ходимлари ва Бирлашган Араб Амирликларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан биргаликда амалга оширилган тадбир натижасида Ж.Т. ушлаб турилган манзил аниқланди ва озодликка чиқарилди.

Ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳ аъзоларининг аксарияти БАА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан ушланган ва уларга нисбатан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ҳиндистонда ҳибсда сақланаётган ўзбекистонлик аёллар қутқарилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+