Шавкат Мирзиёев Шерали Жўраев вафоти сабаб ҳамдардлик билдирди
Эслатиб ўтамиз, санъаткор 4 сентябр куни вафот этди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва бир қатор таниқли ўзбек сиёсатчилар Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирдилар.
Шерали Жўраев 1947 йил 12 апрелда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилди.1971 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)ни тамомлаб, меҳнат фаолиятини “Шодлик” ашула ва рақс ансамблининг хонандаси сифатида бошлади. Кўп йиллар Андижон вилояти филармонияси, Ўзбекистон давлат филармонияси, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси каби ижодий ташкилотларда фаолият кўрсатган.
"Шерали Жўраев ўзининг ноёб истеъдоди, бетакрор овози ва юксак ижро маҳорати билан юзлаб ёрқин қўшиқлар яратиб, халқимиз ўртасида муносиб обрў-эътибор топди. Мумтоз ва замонавий адабиётимизнинг кўплаб шеърий намуналарини куйга солиб, ўзбек қўшиқчилик санъатининг “олтин фонди”ни бойитишга беқиёс ҳисса қўшди" дейилади ҳамдардлик матнида.
Эслатиб ўтамиз, Шерали Жўраев кеча, 4 сентябр куни вафот этди.