Ўқитувчиларнинг ойлиги қачон 1000 долларга кўтарилади?

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Лазиз Хўжақулов Platina.uz сайтига берган интервюсида ушбу саволга ҳам жавоб бериб ўтди.

Жамият
30 сентябрь 2023 йил

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Лазиз Хўжақулов Platina.uz сайтига берган интервюсида ушбу саволга ҳам жавоб бериб ўтди.

— Яхши савол... Ўқитувчилар биздан ҳам шуни кўп сўрашади. Лекин битта нарса борки, ҳозир ҳам шу маблағни олаётган педагоглар бор. Лекин бунинг учун ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини тўғри аниқлай олишимиз керак. Чунки сиз бир кишига яхши маош тўлашингиз учун ундан натижа кутасиз, тўғрими? Масалан, бир ошхонангиз бўлса, ошпаз маошини кўтариш учун шу ошпаз овқатни қандай яхши тайёрлайдию, бу овқатдан хурсанд бўлиб, қанча кўп хўранда келишига эътибор берасиз. Жамият ҳам худди шундай. Жамият ҳам кучли таълим олган битирувчиларни, кучли мутахассисларни кутяпти. Чунки кучли мутахассислар келса, иқтисодиёт ривожланади. Иқтисодиёт  ривожлангандан кейин солиқлар ҳам кўпаяди. Солиқ кўпайгандан ойлик маошларни ҳам кўтариш имкони ошади.

Лекин афсуски ўз устида ишламайдиган ўқитувчиларимиз бор. Демак, аввал оқ-қорани ажратиб олишимиз керак: қайси ўқитувчилар ҳақиқатан ҳам 1000 долларлик даражага арзийди? Бунинг учун эса таълим сифатини аниқлаб берувчи аниқ мезонлар керак. Бу ўқитувчининг меҳнат маҳсулоти, ўқитувчиларнинг нақадар зўр эканлиги аниқланиши керак. Ҳозир ҳам шундай ўқитувчилар борки, ҳозиргидан кўра 2 баравар яхшироқ дарс бера олиши мумкин.

Ўзбекистонда 500 минг ўқитувчи бўладиган бўлса, фақат 400 минг ўқитувчига етадиган дарс соатимиз бор. 100 мингта ўқитувчи ярим ставкага рози бўлиб ишлаб юрибди. Лекин ўзини ҳурмат қилган ўқитувчи бунга рози бўлмайди. Агар ўшанга мутаносиб ўқитувчимиз бўлганда, аллақачон ойлик маошларни кўтарган бўларди. 100 минг ўқитувчига ҳам катта пул кетади, — деб жавоб берди вазирлик масъули.

Суҳбатнинг тўлиқ талқинини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+