Президент юк транспортлари шаҳардан юришини яна танқид қилди
Аввалроқ ҳам шу масалага тўхталган ва йўллардан ўтадиган юк машиналарини назорат қилувчи тизим йўқлигини танқид қилганди.
![Президент юк транспортлари шаҳардан юришини яна танқид қилди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/photo_2023-09-25_18-11-08.9666d4a6aba6.webp)
Шавкат Мирзиёев темир йўл соҳасига оид йиғилишда импорт вагонларининг катта қисми пойтахт ва вилоят марказларига кириб келиши оқибатида станцияларда тирбандлик юқори бўлаётганини айтган.
Шу муносабат билан темир йўл юк станцияларини шаҳарлардан ташқарига кўчириш имкониятини ўрганиш зарурлигини қайд этган. Бу шаҳарларда юк машиналари ҳаракатини қисқартиришга, туманларга қўшимча инвестиция киришига хизмат қилади.
Ушбу масалага давлат раҳбааввалроқ ҳам тўхталган ва йўллардан ўтадиган юк машиналарини назорат қилувчи тизим йўқлигини танқид қилганди.
Темир йўлда ҳам шу масала кўтарилган. Рақамлаштириш қониқарли даражада эмаслигини айтган президент жорий йилнинг 7 ойида юк ташиш хизматининг атиги 8 фоизи электрон расмийлаштирилгани, йўловчи чипталарининг 57 фоизи кассалар орқали сотилгани танқид қилган.
"Бундан ташқари, марказий вокзалларга кириб-чиқиш имконияти чекланган. Автомобиль сақлаш жойлари вокзаллардан узоқ. Вокзалларда савдо ва сервис хизматлари лозим даражада йўлга қўйилмаган", дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, поезд тўқнашувлари ҳолатларининг олдини олиш учун барча автомобиль ва темир йўл кесишмаларини назорат қилиш, йўл белги, шлагбаум ва камералар ўрнатиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.
Шу мақсадда “Ўзбекистон темир йўллари”ни холдингга айлантириб, тизимда замонавий бошқарувни жорий қилиш, жумладан, инфратузилма, юк вагонлари ва логистика, йўловчи ташиш хизматлари ҳамда вокзаллар бошқарувини бир-биридан ажратиб, алоҳида корхоналар ташкил қилиш бўйича билдирилган таклифлар маъқулланган.
Давлат раҳбари вагонлар паркини янгилашга мўлжалланган кредит ва компенсация ажратиш механизмларини жорий қилиш вазифасини қўйган.