Водийда сезиларли зилзила содир бўлди
Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Жамият
11 сентябрь 2023 йил
Бугун, 11 сентябрь тонгида Фарғона водийсида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Соат 06:54 да кузатилган ва 4 баллни ташкил этган ер силкинишининг эпицентри Фарғона вилояти Фарғона шаҳрига тўғри келди.
Зилзила кучи, шунингдек, Андижон вилоятида 2-3 баллни, Наманган вилоятида 2 баллни ташкил этди.