Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи, Макроннинг Ўзбекистонга келиши кутиляпти

Бу ҳақда Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан Мирзиёев номига йўлланган табрикларда айтилади. 

Сиёсат
1 сентябрь 2023 йил
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи, Макроннинг Ўзбекистонга келиши кутиляпти

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев октябр ойида Хитойга боради, шунингдек Франция президенти Эммануэл Макрон Ўзбекистонга келиши мумкин. Бу ҳақда Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан Мирзиёев номига йўлланган табрикларда айтиб ўтилган

Жумладан, Хитой раиси Си Цзинпин табригида "Бир макон, бир йўл" учинчи халқаро ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун жорий йил октябрь ойида яна Хитойга келишингизни интиқлик билан кутиб қоламан" дейилади. Макрон эса "глобал шерикликни юқори даражада ривожлантиришни давом эттириш учун Ўзбекистонга ташриф буюришига умид қилиши"ни айтиб ўтган. 

Шунингдек Шавкат Мирзиёев қуйидаги сиёсатчилар табрик йўллаган:

АҚШ президенти Жо Байден,

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон,

Россия президенти Владимир Путин,

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев,

Қирғизистон президенти Садир Жапаров,

Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон,

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев,

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев,

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов,

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов,

Венгрия бош вазири Виктор Орбан,

Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер,

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси,

Эрон президенти Иброҳим Раисий,

БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён,

Икки Муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд,

Ҳиндистон президенти Драупади Мурму,

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко,

Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд,

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум,

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Мансур бин Зоид Ол Наҳаён,

Қатар Давлати Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний,

Қатар Давлати Амири ўринбосари Абдулла бин Ҳамад Ол Соний,

Ўмон Султони Ҳейсам бин Тариқ,

Венгрия Президенти Каталин Новак,

Япония Императори Нарухито,

Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодо,

Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб,

Бельгияликлар Қироли Филипп,

Руминия Президенти Клаус Вернер Йоханнис,

Словения Республикаси Президенти Наташа Пирц Мусар,

Чехия Республикаси Президенти Петр Павел,

Фаластидан Давлати Президенти Маҳмуд Аббос,

Швейцария Конфедерацияси Федерал Президенти Алан Берсе,

Эстония Республикаси Президенти Алар Карис,

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бош котиби Сергей Лебедев,

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин,

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев,

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброхим Тоҳа,

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+