Дуккакли ўсимликларнинг ўта фойдали томонлари аниқланди
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кунига бир марта ловия истеъмол қилиш миокард инфаркти хавфини 38 фоизга камайтиради.

Овқатланиш рационига дуккакли ўсимликларни қўшиш юрак хуружи хавфини камайтиради, шунингдек, ичак ҳолати, шакар миқдорини назорат қилишни яхшилайди ва мушаклар массасини сақлашга ёрдам беради. Бу ҳақда Саскачеван университети ва Манитоба университети олимлари тадқиқотида айтилади.
AҚШ Миллий Соғлиқни сақлаш ва Озиқлантириш тадқиқотига (NHANES) кўра, ерёнғоқ ва бошқа дуккакли маҳсулотларни истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Гап шундаки, ўсимлик оқсилига бой озиқ-овқатлар таркибида ҳайвон оқсилини ўз ичига олган гўштга қараганда анча кам холестерин мавжуд.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кунига бир марта ловия истеъмол қилиш миокард инфаркти хавфини 38 фоизга камайтиради.
Олимлар қандли диабет билан оғриган беморлар ўз диетасига дуккакли экинларни қўшиш орқали шакар назоратини яхшилашлари мумкинлигини аниқладилар. Қора ва бинафша ловия ичакнинг яллиғланиш касаллиги ва йўғон ичак саратони билан оғриган одамлар учун тавсия этилади, чунки улар йўғон ичак тўсиғининг яхлитлигини таъминлайди.
