Самарқанддаги тўйхонада одамлар салатдан оммавий заҳарланди

Беморларнинг аҳволи ўрта оғирликда деб баҳоланмоқда.

Жамият
5 август 2023 йил
Самарқанддаги тўйхонада одамлар салатдан оммавий заҳарланди

Самарқанд вилоятида бўлган тўйда салатдан оммавий заҳарланиш (41 киши) кузатилди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳолат юзасидан баёнот эълон қилган. 

Унга кўра, жорий йилнинг 4 август куни соат 05:30 да Ургут туман, Жарқишлоқ  маҳалласидаги “Тошпўлат ота” тўйхонасида 2023 йил 3 август куни ўтказилган тўй тадбири иштирок этган 7 нафар фуқаро кўнгил айниш, қайд қилиш, қорин соҳасида оғриқ, ич кетиш ва тана ҳароратини кўтарилиши каби шикоятлар билан тунги соат 02:00 дан бошлаб эрталаб 10.45 га  қадар 7 нафар бемор “Ўткир овқат токсикоинфекцияси” ташхиси билан туман юқумли касалликлар бўлимига, бир нафар бемор  эса вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. 

Шифохоналарда беморларга  тиббий ёрдам кўрсатилди. 

Барча беморлар ўз касалликларини 2023 йил 3 август куни куннинг иккинчи ярмида “Тошпўлат ота” тўйхонасида истеъмол қилинган майонезли салатлар билан боғлашган. 

Қайд этилган ҳолат юзасидан Санэпидқўмита Ургут туман бўлими мутахассислари томонидан олиб борилган эпидемиологик суриштирувлар натижасида тўй эгаси томонидан тўйдан бир кун аввал яни 2 август куни  тайёрланган салатлар дастурхонга тортилганлиги аниқланди. Шуни алоҳида такидлаш лозимки салатлар дастурхонга қўйилгунга қадар сақлаш қоидаларига роя этилмаган уй шароитида совутгичсиз сақланган, дейилади хабарда.

Тиббиёт ходимлари тoмонидан тўй тадбирида иштирок этганларни аниқлаш мақсадида уйма-уй юриб суриштириш ўтказилиб, касаллик белгилари аниқланган 41 нафар фуқаролар туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. 

Беморларнинг аҳволи ўрта оғирликда деб баҳоланмоқда,  оғир беморлар йўқлиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал Намангандаги хусусий боғчада 15 нафар бола тортдан заҳарланганди. 
 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+