Юқори синфлар учун фанлар қисқаради

Дарсларнинг мазмуни ҳам ўзгариши таъкидланди.

Жамият
28 август 2023 йил
Юқори синфлар учун фанлар қисқаради

Юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқариши эълон қилинди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ўтказаётган йиғилишда маълум қилинди. 

Олийгоҳга киришга иштиёқи бор бўлган 10-11 синф ўқувчиларига "кимё – биология", "математика – физика", "математика – чет тили", "она тили ва адабиёт – чет тили" фанлари уларнинг танлови асосида чуқурлаштириб ўқитилади.

Касб-ҳунар эгаси бўлиш истагидаги ўқувчиларга эса мактабнинг ўзида тайёр мутахассис бўлиб етишиб чиқиш имконияти яратилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сентябрдан бошлаб ушбу тажрибани салоҳияти ва тайёргарлиги бор 135 та мактабда йўлга қўйиш топширилди. Келгуси ўқув йилидан камида 1 мингта мактаб ушбу тизимга ўтказилади.

Дарсларнинг мазмуни ҳам ўзгариши таъкидланди. Бунда 1-синфдан компьютер саводхонлиги, юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади. 

Шунингдек, бу йил мактаб дарсликларига бюджетдан 920 миллиард сўм ажратилди, бошланғич синфлар учун тўлиқ янги дарсликлар ишлаб чиқилди.

Бошланғич синфлар учун тайёрланган дарсликларнинг иккинчи қисмини ҳам тўлиқ ҳажмда чоп этишга топшириқ берилди.

Аввалроқ барча мактаблар президент мактаблари  даражасига олиб чиқилиши хабар берилганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+