Тузни кам истеъмол қилишнинг катта фойдаси аниқланди
Муаллифлар Буюк Британиядаги 500 000 кишининг саломатлик ҳолати ва одатлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилди.
Тузсиз диета юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини 20 фоизга камайтиришга ёрдам беради. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Кёнгпук университети олимларининг Британияда ўтказган тадқиқотида маълум қилинди.
Муаллифлар Буюк Британиядаги 500 000 кишининг саломатлик ҳолати ва одатлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилди. Натижада, улар овқатни тузсиз истеъмол қилган одамларда атриал фибриллация касаллиги бошқаларга қараганда 18 фоизга камроқ эканлигини аниқладилар. Вақти-вақти билан тузни истеъмол қиладиганлар учун хавф 15 фоизга кам бўлган.
"Ушбу тадқиқот кунига олти граммдан кўп бўлмаган туз - тахминан бир чой қошиқ истеъмол қилиш тавсиясига амал қилиш барчамизга фойда келтириши мумкинлиги ҳақида фойдали эслатма", деди Британия юрак жамғармаси профессори Жеймс Лейпер.
Атриал фибриллация - бу тартибсиз ва ғайритабиий тез юрак уришига олиб келадиган касаллик. Ушбу касалликка чалинган одамлар бош айланиши, нафас қисилиши ва чарчоқдан шикоят қиладилар. Узоқ муддатда улар инсултга чалиниш эҳтимоли беш баравар юқори. Британияда ушбу касаллик билан оғриган беморлар сони сўнгги ўн йил ичида 50 фоизга ошиб, 1,5 миллионга етди.