Президент бугун Самарқандда йиғилиш ўтказади
Сафар давомида вилоятда амалга оширилаётган ишлар билан танишилади.
Сиёсат
24 август 2023 йил

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида бўлади. Давлат раҳбари вилоятда йиғилиш ўтказиши кутилмоқда.
Сафар давомида вилоятдаги бунёдкорлик ишлари, таълим масканлари фаолияти, саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишилади. Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича йиғилиш ўтказилади.
Шунингдек, президент йиғилишида айрим мансабдорлар ишдан олиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Тошкент вилояти ва Фарғонадаги йиғилишларда кўплаб ҳокимлар, ИИБ ва солиқ бошлиқларини ишдан бўшатганди.