Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди
Эслатиб ўтамиз, ташриф доирасида Ўзбекистон раҳбари Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев билан учрашади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди. Мирзиёев ва унинг рафиқасини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ягуб Эйюбов, ташқи ишлар вазири ўринбосари Элнур Маммадов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Мирзиёев рафиқаси Зироатхон Мирзиёева билан “Шаҳидлар” хиёбонини зиёрат қилди. Шунингдек, "Мангу аланга” монументи пойига гул қўйди.
Ўзбекистон Президенти “Шаҳидлар хиёбони” тарихи ва Озарбайжон пойтахтидаги ободонлаштириш ишлари билан танишар экан, Бокунинг панорамали манзарасидан баҳраманд бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ташриф доирасида Ўзбекистон раҳбари Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев билан учрашади. Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилади.
Бундан ташқари, давлат раҳбарларининг Фузулий ва Шуша шаҳарларига сафарлари режалаштирилган.