Маданият вазирлиги 15 та фургон учун 8 млрд. ажратди

Бу фургонлар президентнинг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон қарорининг 5-иловасига асосан сотиб олиниши белгиланган.

Давлат харидлари
21 август 2023 йил
Маданият вазирлиги 15 та фургон учун 8 млрд. ажратди

Маданият вазирлиги буюртмасига кўра ISUZU NPR 75L-K русумли 15 дона юк транспортлари сотиб олиш учун давлат бюджетидан 8,1 млрд. сўм ажратилди.

Бу фургонлар президентнинг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон қарорининг 5-иловасига асосан сотиб олиниши белгиланган. Шунда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат театрлари ва "Ўзбек давлат цирки" учу автобус ва юк транспорт воситалари берилади.

Катта эҳтимол билан бу фургонлардан кўчма театр ва концерт томошаларини намойиш қилиш учун фойдаланилади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+