Ўзбекистонликларни энг кўп нима ҳайратга солмоқда?

Platina.uz пойтахтдаги бир нечта манзилларда бўлиб, сўнгги бир ой ичида аҳолини энг кўп ҳайратга солган воқеалар, аниқроғи, уларни қийнаётган муаммоларга қизиқди.

Жамият
17 август 2023 йил

Сўнгги вақтлар одамлар орасида, ижтимоий тармоқлар ва телеэкранларда турли кўнгилсиз, инсонни ҳайратга солувчи хабарлар тарқалмоқда. Пичоқбозлик, педофилия, жойлардаги ёнғинлар - буларнинг барчаси ҳайратланарлилиги билан бирга кишини хавотирга ҳам солмоқда. Ҳатто  уларнинг баъзилари инсонга “антитаъсир” қилишга ҳам ундаши ҳеч гап эмас...

Platina.uz пойтахтдаги бир нечта манзилларда бўлиб, сўнгги бир ой ичида аҳолини энг кўп ҳайратга солган воқеалар, аниқроғи, уларни қийнаётган муаммоларга қизиқди.

Барчада турли жавоб: кимдир “штраф”ларнинг ошиб, ойликларнинг камайиб кетганини айтса, кимдир шу кунларда ошиб, барчани “шок”ка тушираётган долларни гапирмоқда. Қолаверса, яна одамлар касалланаётган коронавирус, муддатидан аввал бўлиб ўтган президент сайлови, оилавий можаролар, Ўзбекистон аҳолисининг кўпайиб кетаётгани, Қўқонда юз берган ёнғин, ёш қизларга бўлаётган тажовуз каби хабарлар ҳам аҳолимизни ташвишлантирмоқда.

Биз ушбу сўровнома орқали аҳолининг Ўзбекистонда бўлаётган воқеалардан қанчалик хабардор ёки бехабар эканликларини ҳам билиб олдик.

Одинахон Деҳқонова

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+