Бухорода йўқ қилинган ҳаётлар

Бухоронинг кеча ва бугунги сунъий йўлдошдан олинган тасвирлари бунга яққол исбот бўла олади.

Мақола
12 август 2023 йил
Бухорода йўқ қилинган ҳаётлар

Дарахткушлик. Бу мавзуни очадиган бўлсак, минглаб дарахтларни йўқотганимизни, ўзимизни заҳарлаш учун қанчадан қанча дарахтлар умрига зомин бўлганимизни англаймиз.  Йўқотганларимиз кўп, топганларимиз эса юқори ҳароратдаги иссиқ ва шу иссиқда айланиб бўлмайдиган файзсиз бинолар ўрами.

Бухоронинг кеча ва бугунги сунъий йўлдошдан олинган тасвирлари бунга яққол исбот бўла олади.

Амфитеатр

Амфитеатр атрофидаги кўл 2004 йиллардан бошлаб қури(тили)шни бошла(н)ган.

 Арк

Аркнинг сўнгги йиллардаги дарахтсизланиб, файзсиз кўринишга келган ҳолати.

Сомонийлар боғи

Сомонийлар боғи. Дарахтзорли боғ бетонли, аттракционли майдонга айлантирилган.

Стадион

Бухоро стадионининг атрофи қарийб 20 йилда ана шундай аҳволга келган.

Аэропорт йўли

Аэропорт йўлидаги дарахтлар кесилиб, ўрнига унда деярли 3-4 баробар кам импотент дарахтлар экилган.

Баҳорзий маҳалласи.

Шаҳар маркази

Суратлар Отабек Ҳамид саҳифасидан олинди.

Ундан ташқари шаҳар марказидаги бир неча жойлар – Мир араб мадрасаси, Мағоки Аттори Масжиди жойлашган ҳудудларда ҳам жуда катта сезиларли фарқ бор.

Шунча кесилишлардан сўнг яна яқинда автомобил йўли қуриш учун 70 мингга яқин дарахтнинг йўқ қилинишига сал қолди.

Хулоса шуки, дарахтларни эмас, ўз умримиз ва саломатлигимизни кесмоқдамиз.

Фазилат Соиб

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+