Мактабларда қачон ўқиш бошланиши аниқ бўлди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу масала бўйича маълумот берди. 

Жамият
11 август 2023 йил
Мактабларда қачон ўқиш бошланиши аниқ бўлди

Ўзбекистондаги мактабларда ўқув йили 4 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 2 сентябр — шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланганлиги сабабли 1-3 сентябр барча учун дам олиш кунлари саналади. 

"Шу муносабат билан республикамиздаги барча мактабларда янги — 2023/2024-ўқув йили дарс жараёнлари 2023-йил 4-сентабрдан (душанба куни) бошланишини маълум қиламиз", дейилади хабарда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+