platina.uz
Жамият

Бухоро вилояти ҳокимига бирданига икки ўринбосар тайинланди

 Жалол Арашов 1988 йил 6 октябрда Қоракўл туманида туғилган.

Бухоро вилояти ҳокимига бирданига икки ўринбосар тайинланди

Бухоро вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Жумладан, Арашов Жалол Самандарович - Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жалол Арашов 1988 йил 6 октябрда Қоракўл туманида туғилган. 2009 йилда Тошкент архитектура ва қурилиш институти (кундузги)ни тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - муҳандис-иқтисодчи.

У айни вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Шахриёров Ботиржон Завқиддинович - Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Аввалроқ Аҳмедов Ботир Илҳомович Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid