Сирдарё ва Бухоро вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
Бекзод Исматов бугунга қадар вилоят маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Сирдарё ва Бухоро вилояти ҳокимларига янги ўринбосарлари тайинланди.
Жумладан, Исматов Бекзод Базарбаевич вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бекзод Исматов бугунга қадар вилоят маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Аҳмедов Ботир Илҳомович - Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Ботир Аҳмедов 1982 йил 12 июнда Вобкент туманида туғилган. 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (магистратура)ни тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги-халқаро иқтисодий муносабатлар, бизнесни бошқариш.
Айни вақтга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳалар офиси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.