Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ўзбекистонликларни мукофотлади

Бу бўйича президентнинг тегишли фармони эълон қилинди. 

Жамият
29 июль 2023 йил
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ўзбекистонликларни мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонликларни мукофотлади.

Тақдирланганлар рўйхати Президентининг “Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонида келтирилган. 

Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича: 

«Дўстлик» ордени билан

Аллаберганов Бекман - Амударё тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси

Алтунина Лариса Михайловна - Ўзбекистон рус миллий маданий марказининг Олмалиқ шаҳар бўлими раиси, Тошкент вилояти

Байжанов Яхшибай Абадович - «Туямўйин гидроэлектростанцияси» унитар корхонасининг турбина цехи электрогаз пайвандчиси, Хоразм вилояти

Балаева Севил Алислам кизи - Республика озарбайжон миллий маданий марказининг Навоий вилояти бўлими раиси

Довгун Оксана Ивановна - «Славутич» Республика украин миллий маданий маркази раисининг ўринбосари

Дурас Элени Анастасиос - Тошкент шаҳар грек маданияти жамияти бошқарув кенгаши аъзоси

Ембергенова Гулнара Сабирбаевна - Қорақалпоғистон Республикаси «Орол олтин мероси» жамоат бирлашмаси раҳбари

Исхаков Абрам Борисович - Бухоро яҳудийлари жамияти раиси, Бухоро вилояти

Кападзе Тахир Васильевич - Фарғона вилояти турк миллий маданий маркази раиси

Карипова Ралия Талгатовна - Тошкент шаҳар бошқирд миллий маданий маркази бошқарув кенгаши аъзоси

Кравченя Геннадий Николаевич - Термиз шаҳридаги «Geniy-Termiz» масъулияти чекланган жамияти директори, Сурхондарё вилояти

Маркарян Гарик Мурадович - Самарқанд шаҳар «Луйс» арман миллий маданий маркази бошқарув кенгаши аъзоси

Махкамова Рискинисо Зоидовна - Чуст туманидаги «Андалус агро дунё» фермер хўжалиги пиллачиси, Наманган вилояти

Махмудов Эркин Касимович - Ўзбекистон уйғур миллий маданий маркази раисининг ўринбосари

Назарова Бозор - Республика тожик миллий маданий марказининг Жиззах вилояти бўлими аъзоси

Оллобердиев Муқумбой Мавлонович - Қашқадарё вилояти араб миллий маданий маркази бошқарув кенгаши аъзоси

Размадзе Владимир Георгиевич - «Мегоброба» Тошкент шаҳар грузин маданият маркази бошқарув кенгаши аъзоси

Смесова Екатерина Александровна - Ўзбекистон рус миллий маданий марказининг Андижон вилояти бўлими раиси ўринбосари

Топчиев Жамолидин Сотиболдиевич - Хонобод шаҳридаги «Хидирша» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Андижон вилояти

Фазилова Клара Байбуриевна - Ўзбекистон қозоқ миллий маданий марказининг Сирдарё вилояти бўлими раиси

Хан Маргарита Люревна - Ўзбекистон корейс миллий маданий марказлари уюшмасининг «Корё» ансамбли бадиий раҳбари

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Когай Марина Александровна - Ўзбекистон корейс миллий маданий марказлари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси раиси

«Шуҳрат» медали билан

Даукаева Илвира Гамировна  - Бектемир туманидаги 30-болалар мусиқа ва санъат мактабининг актёрлик маҳорати бўйича ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Лопатин Сергей Михайлович - «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» масъулияти чекланган жамиятининг асосий ишлаб чиқариш цехи механиги, Бухоро вилояти

Хутова Кулина Мудалифовна - Зафаробод туманидаги «Чимқўрғон» қишлоқ фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар фаоли, Жиззах вилояти

Эргашева Махбуба Хотамбековна - Самарқанд давлат университетининг фалсафа ва миллий ғоя кафедраси доценти, Самарқанд вилояти.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+