platina.uz

Сирдарёда ҳокимларга Tracker олиш учун 4 млрд сўм ажратилди

Шунингдек, вилоят ҳокимлигига қўшимча бино қуриш учун 1 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Жамият
28 июль 2023 йил
Сирдарёда ҳокимларга Tracker олиш учун 4 млрд сўм ажратилди

Сирдарёда вилоят ҳокимининг ўринбосарларига ҳамда туман ва шаҳар ҳокимларига 16 та Tracker автомашинасини харид қилиш учун 4 млрд сўм пул ажратилди.

Бу ҳақда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг қарори қабул қилинган. Жами харажатлар учун сарфланадиган маблағлар миқдори 7,6 млрд сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, вилоят ҳокимлигига қўшимча бино қуриш учун 1 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган. Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан харид қилинган маблағларни сақлаш бўйича ижара қарздорлигига 400 млн. сўм сарфланади.

Куни кеча эса Навоийда "Президент фармонлари ва ҳукумат қарорларини бажариш, инфратузилма объектларини қуриш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсадида" маҳаллий бюджетдан 51,4 млрд. сўм маблағ ажратилиши ҳақида хабар берилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+